Президент Фармони билан маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

0

“Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (30.09.2020й) имзоланди.

Фармон билан Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссаси учун:

Абдулла Авлоний (марҳум)    –    маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби

Маҳмудхўжа Беҳбудий  (марҳум)    –    Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим

Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум)    –    атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби

“Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.