Президент коронавирусга қарши курашаётган соҳа ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Фармони имзолади

0

Президент коронавирусга қарши курашаётган соҳа ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги Фармони имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари бугунги видеоселектор давомида айтиб ўтди.

“Шу ўринда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, касалликка қарши мардона курашаётган фидойи шифокорларимизга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди. Бугун коронавирус пандемияси шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ҳаётини асраш, юртимизда инфекцияни жиловлашда улкан жасорат ва фидойилик намуналарини кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини ва бошқа ташкилотчиларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим”, – деди Шавкат Мирзиёев.