Президент: “Олдинги тарихимиздан ҳамма нарсани йўқ қилиб ташлаш бу нотўғри”

0

Президент Шавкат Мирзиёев кеча 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда газета ва журналлар, матбуот ва мажбурий обуна масалаларига тўхталиб ўтди:

“Ўқитувчи ўз устида ишлаши, билим ва маҳоратини ошириши учун қўшимча методик ёрдамни қаердан олади? Албатта, бу соҳага оид китоб ва қўлланмалардан, махсус педагогик нашрлардан олади. Афсуски, биз кейинги йилларда мажбурий обуна баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Албатта бу бировларга ёқмайди. Халқ таълими вазири бизда замонавий, мен кўп эшитяпман мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журналам керак эмас, гезата ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз унга тайёр эмасмиз…

Шундай аянчли ҳолга келдики, хатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлиб қолдилар. Менинг компьютеримда ҳамма нарса бор, менинг телефонимда ҳамма нарса бор деб. Йўқ, газетани ҳам, журналларни ҳам ўқиш керак, бу замон талаби. Ўқитувчи ўзининг таълимини, билимини, методикасини ёзиши керак, муҳокама қилиши керак.

Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлат бу Япония ҳисобланади. Лекин бу мамлакатда кунига уч-тўрт миллион нусха нашр этиладиган газеталар борлигига нима дейсиз? Газета ва журналлар мактабга керак” – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.