ЯнгиликларМаҳаллийПрезидент Шавкат Мирзиёев Халқаро маданий форум иштирокчиларига мактуб йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро маданий форум иштирокчиларига мактуб йўллади

Хабарингиз бор, Хоразмда “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми ўтказилмоқда

Тадбирда туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов кириш нутқи қилиб, шундан кейин Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган мактубини ўқиб эшиттирди. Мактубда Президент форум иштирокчиларига мустаҳкам саломатлик, Марказий Осиёнинг моддий ва номоддий меросини ўрганишда куч-ғайрат тилади.

Айтиш керакки, ушбу халқаро форумда жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 500 дан зиёд меҳмонлар ташриф буюрган. ЮНEСКО, ИCОМОС, ИССРОМ, ТУРКСОЙ каби халқаро ташкилот мутасаддилари, хорижий давлатлардан мартабали меҳмонлар, экспертлар, маҳаллий маданий мерос, илм-фан, санъат ва бошқа соҳалардаги экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Форум иштирокчилари “Ичан қалъа” музей-қўриқхонасида бўлиб, “Хива – Туркий маданият пойтахти” деб номланган консерт дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан “Нуруллабой” мажмуасида расмий қабул доирасида консерт дастурларини томоша қилишди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу форумда Ўзбекистон санъатининг ноёб дурдоналари тўғрисида 10 дан зиёд кўргазма, шунингдек, «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» 50 та ноёб китоб-албом тақдимотлари бўлиб ўтади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img