ЯнгиликларМаҳаллийПрезидент ва Ихтисослаштирилган мактабларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

Президент ва Ихтисослаштирилган мактабларга 2022-2023 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1-ИЮНдан 20 ИЮНга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактаблари учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

  • Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
  • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Ихтисослаштирилган мактабларга қандай ҳужжатлар талаб этилади?

  • Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

    Шунингдек, агар ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшираётган талабгор халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадасида ғолиб (вилоят босқичида 1-, 2-, 3-ўрин) бўлган бўлса, бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжат нусхасини юклаши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

2022-2023 ўқув йилида Тошкент, Нукус, Хива, Наманган, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул бўлиб ўтади.

Ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан қабул қилинади?

2022-2023 ўқув йилида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилган 168 та ихтисослаштирилган мактабларнинг:

аниқ фанлар йўналишига 5-11 синфларга;

табиий фанлар йўналишига 7-11 синфларга қабул бўлиб ўтади.

Қабул жараёнига оид янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги расмий саҳифалар орқали кузатиш мумкин:

Veb-sayt: piima.uz
Telegram: piimauz
Facebook: piima.uz
Instagram: piima.uz

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img