Президент ваколати тугагач, бир умрга Сенатор бўларкан

0

Россия Федерацияси президентининг ваколати тугуганидан сўнг бир умрлик Федерация Кенгаши аъзоси мақомини олади. Бу ҳақида Россия Конституциясининг 5-моддасига қўшимча киритиш таклиф қилинди.

Президентлар ўз ваколатлари якунланганидан сўнг ёки муддатидан олдин бекор қилинганидан сўнг бир умрлик сенатор мақомига эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, собиқ президентлар сенатор мақомидан воз кечиш ҳуқуқига ҳам эга.

Шу билан бирга, Конституцияга яна бир қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра давлат раҳбарининг Федерация Кенгаши аъзоларини тайинлаш ҳуқуқини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Айни дамда президент 17 та сенаторни тайинлаши мумкин. Янги нормага кўра ушбу ваколат 30 кишига кенгайтирилиши мумкин. Шу билан бирга, ана шундай сенаторлардан 7 нафари “бир умрлик” мақомига эга бўлиши мумкин.

Манба: Халқаро ва Жаҳон сиёсати,

ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали

Аввалги мақолаГенерик дорилар ҳақида биласизми?
Кейинги мақола5 та замонавий технологияни Алишер Навоий кашф қилган