Президент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилди

0

Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. ЎзА мухбирининг хабар беришича, ушбу йиғилишда Президент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилган.

– Ноинсофлиги учун, аравани тортмагани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали, – деган Президент.

Шунингдек, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган.

– Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деган Шавкат Мирзиёев.

Кечаги йиғилиш ҳақида “Махсус ракурс” дастурининг якшанба кунги сонида батафсил намойиш қилинади.

Аввалги мақолаТошкентда шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасига оид 1421 та ҳуқуқбузарлик аниқланди
Кейинги мақолаАлишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда