Прокуратурага ишга жойлаштириш эвазига фуқародан 30 минг доллар пора сўраган шахс қўлга олинди

0

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, И.Э., Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармасига мурожаат қилиб, аризасида “Носир” исмли шахс мансабдор яқинлари орқали уни ишга жойлаб қўйиш эвазига 30 минг доллар пора сўрагани ҳақида ариза ёзган.

Мазкур мурожаат юзасидан 2021 йил 4 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар фуқаро Чилонзор туманида жойлашган “Денов” чойхонасида ариза муаллифи И.Э.дан 5000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумондор шахслар процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалги мақола“Ҳуқуқ ижодкорлиги”, “норма ижодкорлиги”, “қонун ижодкорлиги” тушунчаларининг маъносини биласизми?
Кейинги мақолаҚонун юзакилик ва тарафкашлик би­лан­ муроса қилмади