Пулда қандай бактериялар яшайди?

0

Пул — бу кўплаб бактериялар мавжуд бўлган юзалардан бири, хусусан, пандемия пайтида кўплаб мамлакат ҳукуматлари томонидан банкнотларни дезинфекция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва нақдсиз тўлов усулидан фойдаланишга чақирилган.

huffpost қайси бактериялар пулларда яшаши мумкинлиги тўғрисида бир қатор тадқиқотларни эълон қилди.

2014 йилда Нью-Йорк университети Геномика ва тизимлар биологияси марказининг тадқиқотчилари доллар кассаларида 3000 га яқин бактерия турини аниқладилар.

Улар озиқ-овқат заҳарланишига олиб келиши мумкин бўлган бактериялар, стафилококк инфекцияси, ошқозон яраси ва пневмонияни келтириб чиқарадиган бактерияларни тордилар.

2002 йилги тадқиқотда 68 та банкнот ўрганилиб, уларнинг 94% бактериялар билан ифлосланганлиги аниқланди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, барча микроорганизмлар патоген эмас ва одамларда инфекцияга қарши иммунитет мавжуд. Аммо кўп миқдорда бактерияларнинг организмга тушиши касалланишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, банкнотнинг ёши ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга, қанча ёш катта бўлса, ундаги микроблар шунчалик кўп бўлади. Иссиқлик ва намлик ҳам муҳимдир.

Эслатма: ёғли овқатлар билан шуғулланадиган масалан Хот-дог ёки шаурма сотувчиси сизга берган пулларда кўпроқ микроблар бўлиши мумкин, чунки ёғ уларнинг яшовчанлигига сабаб бўлади.

Шунингдек, тадқиқотлардан маълум бўлишича, пастроқ қийматдаги банкнотларда кўпроқ микроорганизмлар бўлиши мумкин, чунки улар кўпроқ ишлатилади.

Шундай экан, пулдан фойдаланганда қўлни ювиш жуда муҳим. Айниқса бугунги пандемия даврида.

“Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати