Қандай уйғонишимиз кун давомида кайфиятимизга таъсир қиладими?

0

Аввало ухлашга ётишимиздан олдин эрталабки кайфиятни қандай кўтариш тўғрисида ўйлаб кўришимиз зарур. Бу — севимли қўшиқ, вазадаги гул ёки ёқимли атир ҳам унга яхши таъсир қилиши мумкин.

— Эрталаб яхши кайфиятда уйғонишимиз кун давомида кайфиятимизга жуда катта таъсир қилади. Нафақат эрталаб уйғонишимиз, балки кечда қай тарзда ухлашимиз ҳам эрталаб уйғонишимизга асос бўлади. Агар сиз кечаси ухлашдан олдин яхши кайфиятда ухлаган бўлсангиз эрталаб яхши кайфиятда уйғонасиз. Аксинча бўлса, сизни кайфиятингиз ҳам ўшанга мос тарзда бўлади, — дейди “Hayat” медиакал центр психологи Севара Исмоилова.

Эрталаб яхши кайфиятда уйғонган инсонлар кун давомида бор энергиясини ўзида ушлаб қолади ва кўп куч сарфламайди. Энг асосийси, атрофидаги барча негатив нарсаларни позитивга айлантира олади. Аксинча бўлса, ҳамма нарсани негативга айлантириб юбораради. Ҳар бир инсоннинг кайфияти қандай бўлиши аввало, ўзига боғлиқ. Биз кўпинча кайфиятимизни ёмон ёки яхшилигини бошқа инсонлар билан боғлаймиз. Бу хато ҳисобланади. Иложи борича ҳар бир одам ўзини кайфиятини яхши томонда ушлаб туриш бу инсон ўз кучини бекорга сарфламаслигининг олдини олади. Эрталабданоқ бошланаётган кунни диққат билан режалаштиринг, фақат ўзингиз ва ташқи кўринишингиз билан шуғулланинг.