“Раъно” Софиянинг пенсияси кам ҳисобланишига сабабчи бўлди

0

 Фуқаро С.Садикова пенсия  ёшига етганда,  муқаддам  ишлаган “Насаф” жамоа ширкат хўжалигида  меҳнат қилган  даврларидаги иш ҳақи табелларида “София” исми “Раъно” деб нотўғри   ёзилганлиги фуқарога пенсия тайинлаш билан боғлиқ бир қанча муаммоларни юзага келтирди.

Қарши тумани адлия бўлими томонидан аниқланишича, иш ҳақи табелларида вужудга келган ушбу хатолик  туфайли аризачи С.Садикованинг бир неча йиллик иш стажлари инобатга олинмаган.

Туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб судга киритилган ариза   ўрганиб чиқилди. Натижада ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида фуқаро София Садикованинг
1981-1985 ва 1989-1990 йиллар давомида ҳақиқатдан ҳам “Насаф” жамоа ширкат хўжалигида ишлаганлиги ва иш ҳақи ҳужжатлари фуқаро С.Садиковага тегишли эканлиги факти белгиланиб, ариза қаноатлантирилди.

 

Сарвар AБДУЛЛАЕВ,

 Қарши туман адлия бўлими масъул ходими