Рио-де Жанейро карнавали бекор қилинди

0

Машҳур Рио-де Жанейро анъанавий карнавали жорий йил ёзда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Эдуарду Паес ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, ҳар доим карнавалга ижобий муносабатда бўлган ва унинг мамлакат учун иқтисодий аҳамиятини тушунади. Аммо июль ойида ушбу тадбирни ўтказиш ҳақида ўйлаш мантиқсизликдир.
«Бу байрам давлат органлари, ташкилот ва самба рақси муассасалари томонидан алоҳида тайёргарликни талаб этади. Айни пайтда ҳаммасини ташкил қилишнинг имкони йўқ. Шу боис 2021 йилнинг ўрталарида карнавал бўлмаслигини маълум қиламан» деб ёзади Паес.
Мэрнинг қайд этишича, байрам 2022 йилда катта тантана билан ўтказилади ва унда барча эмланган меҳмонлар қатнашишлари мумкин.
2020 йилнинг сенетябрь ойида Рио-де-Жанейро карнавали кўчирилгани ҳақида хабар қилинганди. Рио-де-Жанейро самба мактаблари лигаси шундай қарор келганди. Ташкилот раҳбари Жорди Кестенейру ўшанда гап карнавални бекор қилиш эмас, балки вақтини кўчириш ҳақида бораёганини айтганди.