Роботга ҳам фуқаролик берилганлиги ҳақида эшитганмисиз?

0

София андроиди 2015 йил 19 апрелда ишга туширилди. У «Рим таътиллари» фильмининг бош қаҳрамони машҳур актриса Одри Хеппернинг қиёфасига ўхшатиб моделлаштирилган. У  бошқа роботларга қараганда ўзининг инсонга хос ҳаракати билан машҳур. Робот ихтирочиси Дэвид Хенсеннонинг айтишича, Софияга сунъий интеллект ўрнатилган бўлиб, у одамларнинг имо-ишоралари ва юз ифодаларига тақлид қила олади. Шунингдек, у олдиндан аниқланган мавзуларда, масалан, об-ҳаво бўйича эркин суҳбат қуриши ҳам мумкин. София жами 60 га яқин юз ишораларини кўрсатиш қобилиятига эга.

2017 йилнинг 25 октябрида Ар-Риёдда ўтказилган “Келажак инвестиция ташаббуси” саммитида биринчи бор София андроид роботига Саудия Арабистони фуқаролиги берилди.

Якуний сўз Софияга берилганда, у алоҳида назокат билан ҳокимият раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдириб: “Мени жуда ҳам юқори баҳолаганингиз учун катта раҳмат. Бу жуда тарихий воқеа бўлди. Ва мен расмий фуқароликка эга бўлган биринчи робот эканлигимдан бағоят шодман”,  деди.

Аввалги мақолаХатирчидаги Сангижумон тоши тебраниб туришининг сири нимада?
Кейинги мақола“Яшил йўлак” орқали миллий маҳсулотларимиз экспортга ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқарилмоқда