Life styleРоссия Федерациясида 2021 йилда хориждан келган меҳнат мигрантларига рухсат этилган фаолият турлари

Россия Федерациясида 2021 йилда хориждан келган меҳнат мигрантларига рухсат этилган фаолият турлари

2020 йил 12 ноябрда Россия Федерациясининг бош вазири ҳукуматнинг 1823-сонли фармонини имзолади. Унда чет эллик ишчиларнинг 2021 йилга мўлжалланган иқтисодий фаолиятнинг айрим турларига рухсат берилиши белгиланди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилга нисбатан қурилиш соҳасида ишлайдиганларнинг умумий сонидан 80 фоизгача, кўчмас мулкни бошқариш бинолар ва ҳудудларни сақлаш соҳасида 70 фоизгача хорижий ишчиларни жалб қилиш мумкин бўлади.

2021 йилда қуйидаги йўналишлар бўйича 50 фоизгача чет эллик ишчиларни жалб қилиш мумкин бўлади:

✔️сабзавот йиғиштириш;
✔️ўрмон хўжалиги ва дарахтларни кесиш;
✔️ёғочни қайта ишлаш ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқариш(мебелдан ташқари);
✔️ сомон ва ўрмон, ёғоч хомашёси ва қайта ишланмаган ёғочни улгуржи савдоси, ёғочни улгуржи савдоси.

Шунингдек, фармонга биноан, 2021 йилда четдан келган фуқароларни дорихоналарда ишлашга, шунингдек стационар бўлмаган савдо объектларида ва бозорларда, шунингдек, дўкон, савдо расталари ва бозорларнинг ташқарисида чакана савдога жалб қилиш тақиқланди.

Маълумот учун:

Спорт соҳасида чет эллик ишчиларнинг рухсат этилган улуши 2021 йилда ишчилар умумий сонининг 25 фоизини, юк транспорти ва қуруқликдаги йўловчилар транспорти соҳасида 24 фоизни ташкил этади.

Алкоголли ичимликлар, шу жумладан, пивонинг чакана савдосида, шунингдек, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси 15 фоизни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img