Россия коронавирусни даволовчи дори экспортини бошлади

0

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва “ХимРар” компаниялар гуруҳи коронавирусни даволовчи “Авифавир” препарати экспортини бошлади. Дори воситаси июнь ойида Беларусга жўнатилган, яқин вақт оралиғида Қозоғистонга етказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, дунёнинг 50 га яқин мамлакатлари ҳам  қизиқиш билдирган.

“Авифавир” клиник синовларда самарали эканини исботлаган ва коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга. Дори препарати жорий йил 29 майда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва у “Фавипиравир” фаол таъсир этувчи моддаларни ўз ичига олган коронавирусга қарши дунёда биринчи дорига айланган.

Таблетка шаклидаги мазкур дори воситаси нисбатан арзон ва коронавирус билан зарарланишнинг дастлабки босқичларида даволаш имконини беради.

 

Аввалги мақолаМарказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди
Кейинги мақола “Олмос ёмғирлар” сири очилди