ЯнгиликларЖаҳонРоссия президенти Владимир Путин карантинга чиқди

Россия президенти Владимир Путин карантинга чиқди

Россия президенти Владимир Путин атрофидаги мулозимларининг коронавирусга чалинаётгани сабабли ўзини изоляция қилишини маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС”га таяниб Bugun.uz хабар берди.

Хабарда айтилишича, Владимир Путин буни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон суҳбатида айтиб ўтган.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президентнинг мутлақо соғлом экани, унинг ПЗР тести салбий чиққанини айтган. Путиннинг карантинга олиниши муддати бўйича маълумот берилмаган.

Таъкидланишича, изоляция Россия президентининг иш фаолиятига таъсир қилмайди, шунчаки офлайн учрашувлар бўлмайди. Путин ўз ишини видеоконференсалоқа шаклида давом эттиради.

Маълумот учун, Россия раҳбари паралимпиячилар билан суҳбатда, унинг атрофидагиларнинг кўпчилиги коронавирус билан касалланганини айтган эди. Путин нима бўлаётганини аниқлаб олиш кераклигини таъкидлаб, яқинда унинг ўзи ҳам карантинга чиқиши мумкинлигини маълум қилганди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img