Россияда коронавирус юқтирган ўзбекистонлик вафот этди

0
Фото: РИА Новости / Виталий Белоусов

РИА Новости интернет нашрининг хабар қилишича, коронавирус юқтириб олган Ўзбекистон фуқароси Воронеждаги касалхонада вафот этди. У вилоятдаги Covid-19 дан вафот этган тўртинчи бемор бўлди.

“Воронеждаги 8 сонли Тез тиббий ёрдам шифохонасида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ унда коронавирус тасдиқланган эди. У яқинда Москвадан қайтган. Ўн кунча уйда касал ҳолатида ётган эркак 8 апрель куни шифокорга мурожаат қилди. У икки кун сунъий вентиляцион қурилмага уланди”, – дейилади хабарда.