ЯнгиликларКоронавирус инфоРоссияликлар коронакризис янги тўлқини туфайли эълон қилинган дам олиш кунларини Ўзбекистонда ўтказишмоқчи

Россияликлар коронакризис янги тўлқини туфайли эълон қилинган дам олиш кунларини Ўзбекистонда ўтказишмоқчи

Маълумки, айни кунларда Россияда, айниқса, йирик шаҳарларда пандемия билан боғлиқ аҳвол ўта оғир. Шикастланиш ва ўлим ҳолатлари янги ва янги рекордларни қўймоқда. Шу сабабли 30 октябрдан 7 ноябргача коронавирус сони ошиб кетаётганлиги туфайли Россияда дам олиш кунлари, локдаун эълон қилинди.

Россияликлар эса уйларида ўтиришмоқчи эмас. Фурсатдан фойдаланиб дунё кезишмоқчи, хорижий сафарларини уюштиришмоқчи. Эътиборлиси, эълон қилинган дам олиш кунларида россияликлар бормоқчи бўлган ва чипталар харид қилинаётган энг оммабоп йўналиш Ўзбекистон бўлиб қолмоқда. Шу кунларда четга дам олишга чиқмоқчи бўлган ҳар 6 россияликнинг биттаси Ўзбекистонга отланмоқда.

Дарҳақиқат, кейинги ҳафтада Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига 800-850 минг сўмдан авиачипта таклифлари бирдан йўқолиб қолди. Агрегатларда нархлар ўртача 2 баробар қимматлаган.

Албатта Ўзбекистонга келадиган ҳар бир турист қадрли. Ҳисоб-китобларга кўра, россияликлар МДҲ маконида энг кўп харажат қилувчи туристлар ҳисобланишади ва мавсумга қараб уларнинг кунлик харажати ўртача 75-80 долларгача етади.

Ҳозир коронавазият билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистонда барқарор. Айни дамда тарихий шаҳарларимизда туристик мавсум авжида. Эпидемиологик ҳолат оғир бўлган ҳудудлардан кириб келаётганлар учун қўшимча карантин ёки назорат чоралари киритилгани йўқ. Ўзбекистонга отланаётган россияликларга нисбатан бундай чора қўлланиладими ёки йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img