Россиянинг COVID-19 вакцинаси болаларга қўлланилмайди

0

Бу ҳақда Гамалея номидаги Миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинсбурга таяниб, РИА Новости хабар беради. Хабарга кўра, коронавирусга қарши яратилган вакцина ҳали болалар учун қўлланилмайди, чунки қонунга кўра, препарат аввал катталар учун тўлиқ синовдан ўтиши керак.

“Россия қонунларига кўра, вакцинани болаларда синаб кўриш мумкин ва янги дори фақат катта ёшлиларда тўлиқ синовдан ўтгандан кейингина тақдим этилади. Шунинг учун синовнинг учинчи босқичи тугагач, бизга янги изланишларга рухсат берилади”, — деган марказ раҳбари.

Ўз навбатида, Сеченов университети трансляция тиббиёти ва биотехнология институти директори Вадим Тарасов болалар хавф остида эмаслигини, чунки улар коронавирус инфекциясининг оқибатларини осонроқ қабул қилишлари мумкинлигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, болаларда вакцинани ишлатишдан олдин, етилмаган ҳайвонларга нисбатан клиник текширувлар ўтказилади, шундан сўнг препаратни болаларга қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Аввалроқ Саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров Россиянинг учта компанияси сентябрь ойида COVID-19 га қарши биринчи вакцинани саноат миқёсида ишлаб чиқаришни бошлаши кераклигини айтганди.