Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини 60 ёшдан ошганларга қўллаш тавсия этилмади

0

Бу ҳақда мазкур марказнинг расмий баёнотига асосланиб ТАСС хабар бермоқда. Унга кўра, Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинани 60 ёшдан ошганларга қўллашга расмий равишда клиник синовларнинг учинчи босқичи тугагандан кейин рухсат этилади.

Маълумки, Россия Федерацияси дунёдаги биринчи давлат бўлиб, «Covid-19″га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказган эди. Препарат Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази ва Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унга «Спутник V» деб ном берилган эди.

Марказ директори Александр Гинцбург сўзларига кўра, Россияда айни пайтда кунига ўртача 500-600 киши ушбу вакцинани қабул қилмоқда ва умумий кўрсаткич аллақачон 5 минг кишидан ошган.