Розилик хатини нотариус электрон тарзда олиши мумкинми?

0

— Отам синглимга уйни ҳадя қилмоқчи. Онам оламдан ўтган. Биз 5 нафар фарзандмиз. Синглим Бухорода яшайди. Мен билан опам Тошкентда яшаймиз. Уйни ҳадя қилиш учун бизнинг ҳам розилигимиз керак экан. Ёзма юборган эдик, нотариус бўлмайди, дебди. Биз ҳар куни ишдамиз, Бухорога боролмаймиз. Илтимос, маслаҳат беринглар, бормасдан розилик беришнинг бирон йўли борми?

— Тошкент шаҳрида нотариал идораларга мурожаат этасиз ва қариндошлигингизни исботлаш учун қуйидаги ҳужжатларни нотариусга тақдим этасиз:

1. Отангизнинг паспорт нусхаси;

2. Ота-онангизнинг никоҳ гувоҳномаси нусхаси;

3. Онангизнинг ўлим гувоҳномаси;

4. Сиз ва опангизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларингиз асли;

5. Сиз ва опангизнинг никоҳ гувоҳномаларингиз, асли

6. Сиз ва опангизнинг паспортларингиз, асл нусхаси;

7. Уйнинг кадастр ҳужжати нусхаси;

8. Ҳадя олувчининг паспортининг нусхаси.

Розилик хатини нотариус электрон базадан олиши мумкин.

Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов ҳамда Тошкент шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилрабо Абдуллажонова жавоб берди.