Саксон бешга кирган онахон қонуний “туғилди”…

0

Пайариқ тумани, Ғаллакор маҳалласи, Булоқбоши қишлоғида яшовчи фуқаро Зайниддин Алибоев туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, 1935 йилда туғилган онаси Сантар Алибоева (қизлик фамилияси Сориева)нинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома олмаганлигини баён қилган.

Ҳақиқатан ҳам, С.Алибоева 1935 йилда туғилган бўлиб, 1955 йилда Ражаббой Алибоев билан шаръий никоҳ асосида турмуш қуриб, 7 нафар фарзандли бўлишган. Ажабланарлиси, ўзининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўлмаса ҳам,  фарзандларининг барчасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилган.

ФҲДЁ архивининг 2020 йил 3 февралдаги маълумотномасида 1932-1938-йилларда (Сориева) Сантар Алибоеванинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Шундан сўнг туман адлия бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Алибоеванинг манфаатини кўзлаб, 2020 йил 12 февралда Пайариқ тумани маъмурий судига С.Сориеванинг 1935 йил 1 январда туғилганлигини қайд этиш мажбурияти туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими зиммасига юклаш ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

 Пайариқ тумани маъмурий судининг 2020 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан туман адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилди ва Пайариқ туман ФҲДЁ бўлими зиммасига фуқаро Сантар Сориевани 1935 йил 1 январда туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

                   Ориф ХОЛБОЕВ,
 Пайариқ тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси

Аввалги мақолаКарантин: Илтимос, уйда қолинг!
Кейинги мақолаТадбиркорлар учун муҳим имтиёзлар