Самарқандда 3 ой ичида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 3 589 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

0

Самарқанд вилоятида жорий йилнинг биринчи чораги давомида ўтказилган текшириш ва мониторинглар натижасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 3 589 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Шундан, 3 366 та ҳолатда давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари бузилган, 25 та ҳолатда тўғридан-тўғри давлат хизматлари кўрсатилган, 42 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган, 92 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган ва 64 та ҳолатда бошқа қонунбузилишларига йўл қўйилган.

Агар буни соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак:

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 1 105 та;

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан 842 та;

Давлат солиқ идоралари томонидан 400 та;

Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 417 та;

Қурилиш ва архитектура идоралари томонидан 123 та;

“Ўзбекэнерго” АЖ томонидан 130 та;

“Ўзтрансгаз” АК томонидан 66 та;

ДСЭНМ томонидан 50 та;

Молия идоралари томонидан 40 та;

Ички ишлар идоралари томонидан 34 та;

Бошқа назорат қилувчи идоралар томонидан 71 та;

Ҳокимликлар томонидан 10 та;

шу каби бошқа соҳаларда 301 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли идораларнинг раҳбарлари номига 15 та тақдимнома ва 225 та огоҳномалар киритилди. Шунингдек, 85 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб,
39 нафарининг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди. 7 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, бошқарма томонидан доимий тарзда қонунбузилиш ҳолатлари нисбатан юқори бўлган ваколатли органларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида амалий семинарлар ўтказилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш, такрорланишини олдини олиш чоралари кўриб борилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларга тезкор ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишида давлат хизматлари кўрсатувчи барча ваколатли органлар ва ташкилотларни фаол бўлишга чақиради. Келгусида бундай ҳолатларга такроран йўл қўйилган тақдирда кескин қонуний чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

        Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Аввалги мақолаЮридик кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Кейинги мақолаБузилишга тушган уйимизни сотмоқчимиз, лекин уй марҳума онамиз номида. Уйни қандай сотамиз?