Самара ва Оренбургдан фуқаролар поезд орқали Ўзбекистонга қайтарилмоқда

0

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия – Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Россия томони билан келишувга биноан, Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди бугун Тошкент томон йўл олмоқда.

1404 йўловчи билан иккита поезд Кинель, 702 йўловчи билан яна битта поезд Бузулуқ станцияларидан жўнаган. Йўл давомида поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Мазкур поездларда келаётган йўловчилар поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.