Самарага навбатдаги автобуслар карвони йўлга чиқди

0

Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россияга жўнатилган эди. Транспорт вазирлигининг маълумотига кўра, айни дамда 750 нафар фуқароларимизни олиб қайтаётган ушбу автобуслар режага кўра 27 сентябрь куни Ўзбекистонга кириб келади.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан бугун навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россиянинг Самара вилояти томон йўлга чиқди.

Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг