Самарқандда фуқаронинг “хориждаги” ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган декан ўринбосари ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистон Республикасининг олий ўқув юртида ўқиётган талабани ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг