“Сардоба”да ҳарбийлар амалга оширган ишлар тўғрисида асосий фактлар маълум қилинди

138

Устувор вазифа адо этилди. Сирдарё вилоятига сафарбар этилган ҳарбий хизматчилар доимий хизматни ўташ жойларига қайтди

Шу йилнинг 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида техноген тусдаги фавқулодда вазият юз бериб, вилоятнинг Сардоба, Оқ олтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли яшаш манзиллари ва ҳудудлар сув ва кўчки остида қолган эди. Бинолар, йўллар, коммуникация тармоқлари вайрон бўлиб, аҳоли вақтинча бошқа ҳудудларга эвакуация қилинди.

Тошқин оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий округларидан ҳарбий хизматчилар Сирдарё вилоятига сафарбар этилди.

Ўтган муддат давомида ҳарбий хизматчилар аҳоли яшаш манзиллари, ҳудудлар, инфратузилма ва ижтимоий объектлар, йўллар ва телекоммуникация тармоқларида тозалаш, тиклаш ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатишди.

1 июнь куни ҳарбий хизматчилар буйруққа асосан ўзларининг доимий хизматни ўташ жойларига қайтди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ва Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан колонналарнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари эса Гулистон-Марғилон йўналишида темир йўл платформалари орқали манзилга етиб борди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Сардобада аҳолига кўмаклашиш ва инфратузилма объектларини тиклашда ҳарбийлар томонидан амалга оширилган асосий ишлар тўғрисида фактларни эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи полковник Баҳром Зулфиқоровнинг маълум қилишча, “Сардоба” сув омбори билан юз берган фалокат оқибатларини бартараф этишда бевосита ҳарбийлар томонидан:

750 та хонадонни тозалаш, чиқиндиларни олиб ташлаш ва янги қурилиш молларини ташиш ишлари амалга оширилган;

6 та аҳоли пунктида 1405 нафар ҳарбий қурилиш чиқиндиларини олиб чиқишда иштирок этган;

махсус алоқа бўлими томонидан 1,5 км, 20 та устун алоқа кабели демонтаж қилинган. Талофат кўрган 40 та алоқа мобил базаси тикланган;

4 та ҳудудда 156 нафар, мавсум бошидан буён 4603 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилган;

ҳарбий тиббий ходимлар томонидан 200 га яқин аҳолидан таҳлиллар олинган;

ҳарбий топографлар томонидан талофат кўрган ҳудудларнинг 1000 тадан ортиқ аэро ва космик суратлари тайёрланган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг