“Сариқ” ҳудудда стикерсиз юрган автомобилга жарима солиниши қонунийми?

2

Фуқаро К.А. 2020 йил 6 июнь куни ўзига тегишли бўлган Нексия русумли автомобилида соат 10:40лар атрофида Наманган шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилади. Наманган шаҳар ҳудудида махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиб, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 30-31-моддалари талабларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деган важ билан ДСЭНБ Наманган шаҳар филиали инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан унга маъмурий баённома расмийлаштирилган.

К.А.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (4 460 000 сўм) миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бироқ, жорий йилнинг 6 июнь куни Наманган шаҳар ҳудуди сариқ тоифадаги ҳудуд сифатида белгиланган ҳамда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 майдаги қарорига асосан 2020 йил 18 майдан бошлаб “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган.

Адлия бўлими томонидан ДСЭНБнинг ушбу қонунга зид қарорини бекор қилиш тўғрисида ТАҚДИМНОМА киритилди.
Мазкур тақдимномага асосан ДСЭНБнинг қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилди ҳамда фуқаро томонидан тўланган 400 000 сўм жарима қайтариб берилди.

Зуҳриддин Сиддиқов,
Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

2 Изоҳлар

  1. […] Fuqaro K.A. 2020 yil 6 iyun kuni o`ziga tegishli bo`lgan Neksiya rusumli avtomobilida soat 10:40lar atrofida Namangan shahar hududida harakatlanayotgan vaqtida to`xtatiladi. Namangan shahar hududida maxsus ruxsatnoma (stiker)siz harakatlanib, “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi to`g`risida”gi Qonunning 30-31-moddalari talablarini buzib, ma`muriy huquqbuzarlik sodir etgan degan vaj bilan DSENB Namangan shahar filiali inspektori tomonidan Ma`muriy javobgarlik to`g`risidagi kodeksning 54-moddasiga (epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish) asosan unga ma`muriy bayonnoma rasmiylashtirilgan. […]

  2. […] Фуқаро К.А. 2020 йил 6 июнь куни ўзига тегишли бўлган Нексия русумли автомобилида соат 10:40лар атрофида Наманган шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилади. Наманган шаҳар ҳудудида махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиб, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 30-31-моддалари талабларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деган важ билан ДСЭНБ Наманган шаҳар филиали инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) асосан унга маъмурий баённома расмийлаштирил&#… […]