Сайёр учрашувларда муаммоларга ечим топилаяпти

0

Ҳазорасп туман адлия бўлими ходимлари ҳамиша аҳоли билан учрашиб, сайёр маслаҳат ва тушунтиришлар бериб келмоқда. Навбатдаги учрашув “Буюк сиймон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Ҳуқуқшунослар билан ўтказилаётган учрашувларда одамларнинг муаммоларига ҳуқуқий ечимлар топилаяпти. Бундан туман аҳолиси мамнун.

Жумладан, А.Рўзметованинг оиласи ижтимоий ҳимояга муҳтож. Шундай бўлса-да кимдан ёрдам сўрашни, қачон, қаерга, қандай мурожаат қилишни билмайми, балки ийманибми нафақа пули сўрай олмаган эди. Сайёр учрашувда А.Рўзметова бўлимимизга 14 ёшгача болалари учун нафақа тайинланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.  Мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилиб, аёлга нафақа пули тайинланиши таъминланди.

Жонибек АБДУКАРИМОВ,
Ҳазорасп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси