Сайёрамиздаги энг ажойиб дарёлар ҳақида биласизми?

0

Жанубий Америкадаги Амазонка дунёдаги энг улкан дарё ҳисобланади. Бизни кузатиб боринг, келгусида Амазонка дарёсининг бир-биридан даҳшатли ва қизиқарли сир-синоатлари хақида батафсил маълумотлар оласиз.

Африкадаги Нил дарёси эса узунлиги ва аҳамияти билан энг буюк дарё номини олган. «Нил» сўзи юнонча «нейлос»дан олинган бўлиб, «Илоҳий дарё» деган маънони билдиради.

Хитойдаги Хуанхэ дарёси ер шаридаги энг лойқа дарё бўлиб, бу ном хитой тилида «сариқ дарё» деган маънони билдиради. Чунки, оқиб келаётган лойқаларнинг кўплиги боис, дарё суви сариқ кўринишга эга. Ҳатто, дарё қуйиладиган Тинч океани денгизи ҳам «Сариқ денгиз» деб аталар экан.

Марказий Африкадаги Конга дарёси дунёдаги энг чуқур дарё. Уни 1482 йилда португалиялик денгизчи сайёҳ Диагу Кан кашф қилган. Бу дарё ўз йўналиши бўйлаб экваторни икки марта кесиб ўтиши билан ҳам эътиборга моликдир.

Дунёдаги энг кўп миллатли дарё – Дунай дарёси жуда кўп сонли мамлакатлар ҳудудини кесиб ўтиши боис, шу номга сазовор бўлган. V асрда яшаб ўтган юнон тарихчиси Геродотнинг ёзишича, «Истр»,  яъни Дунай кельтлар мамлакатидан бошланиб, Европанинг ўртасидан оқиб ўтади. Альп тоғларидан бошланган Дунай дарёси Қора денгизга бориб қуйилгунича оз эмас, кўп эмас 18 дан ортиқ мамлакат ҳудудидан оқиб ўтади.

Аввалги мақолаАдлия тадбиркорга беминнат дўст эканлигига амалда амин бўлдим
Кейинги мақолаТуман ҳокимлиги томонидан босим ўтказилган фарғоналик журналист масаласига АОКА муносабат билдирди