Сайёрамиздаги энг чиройли эркакни аниқлашди

0

Ер юзидаги энг машҳур блогерлардан бири, киноюлдуз — Феликс PewDiePie Чельберг Independent Critics, рейтингига кўра, дунёдаги энг чиройли эркак деб топилди. Ҳар йили мунтазам ўтказиладиган ушбу рейтингда швециялик ушбу актёр бошқа машҳурларни ортда қолдирди. Мазкур рўйхатда YouTube тармоғидаги TC Candler каналида эълон қилинган.
Иккинчи ўринда жанубий кореялик хонанда, BTS мусиқий гуруҳи аъзоси Ким Тхэхен эътироф этилган. Учинчи ўрин автралиялик актёр Крис Хэмсвортга насиб этган. Тўртинчи ўринда яна бир корейс хонандаси, BTS солисти— Чон Джонгук бормоқда. Бешликни британиялик актёр Генри Кавилл якунлаган. Шунингдек, ушбу рейтингга дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан спортчилар, актёрлар, моделар ва мусиқачилар киритилган.
Рейтинг тузувчилари чиройли инсонлар рейтинги ҳар доим субъектив мезонларга кўра аниқланади. Шу боис, кўпинча турли эътирозларга ҳам сабаб бўлади. Ушбу топ-10 рейтинги 125 минг даъвогар орасидан интернет фойдаланувчиларидан овоз тўплаш орқали сараланган.
Сал аввалроқ TC Candler канали Independent Critics рейтинги асосида энг гўзал аёллар аниқланган. Унда исроиллик модель ва актриса Яэль Шелбиа биринчиликка муносиб кўрилган эди.