Сенат мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

0

Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Қонун билан 11 ноябрни Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари куни деб белгилаш назарда тутилмоқда.

Айни дамда республикамизда қонун билан тасдиқланган 25 та байрам белгиланган бўлиб, 9 таси дам олиш кунлари, 16 таси эса дам олмасдан нишонланадиган касб байрамларидир.

Эслатиб ўтамиз, Қонун кучга кириши учун Президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.