Сенат мажлисида Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш масаласи кўрилади

0

Бугун Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

Хусусан, махсус иқтисодий зоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар, никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда тошқинлар, сел оқимлари, кўчки хавфи мавжуд тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктлари ва иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинаяпти.

Шунингдек, Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини вақтинча амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилади.