Сенат вакили ҳокимият органларининг ахборот хизматлари фаолиятини танқид қилди

0

Айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуд Парпиев ҳокимият органларининг ахборот хизматлари фаолиятини танқид қилди.

Унинг айтишича, ҳокимият органларининг ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди.

Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.

Турли интернет тармоқларида танқид бўлаяпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ.

Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган, Маҳмуд Парпиев.