МуҳимСенатор долзарб масалаларга бағишлаб семинар ташкил этди

Сенатор долзарб масалаларга бағишлаб семинар ташкил этди

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев Наманган вилояти маҳаллий Кенгашлари котибиятлари мутасаддилари ва депутатлар учун долзарб масалаларга бағишлаб семинар ташкил этди.

Семинарда Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, кўриб чиқилган бошқа масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирларининг мазмун-моҳиятини мутасаддилар ва жамоатчиликка етказиш, 2021 йилги пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида сенатор вилоятдан юборилган ариза ва мурожаатлар бўйича таҳлилий маълумотни тақдим этди ва масъуллар бугун қайси масалаларга кўпроқ эътибор қаратишлари кўрсатилди. Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларнинг таъсирчан фаолиятини ташкил этиш, депутатнинг шахсий намунаси, фаолияти доираси тўғрисида ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img