ЯнгиликларМаҳаллийСергелида корхона омборида портлаш содир бўлди

Сергелида корхона омборида портлаш содир бўлди

Тошкент шаҳар Сергели туманида 31 июль куни корхона омборида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 31 июль куни соат 19:30 атрофида Сергели туманида жойлашган Қушқўрғон маҳалласида содир бўлган. Омбордан ташқари, ушбу корхонанинг офис бинолари қулаб тушди ва ёнма-ён жойлашган дўкон ҳам қисман зарар кўрган. Оқибатда корхона ходими ҳалок бўлган ва яна уч киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, портлаш хонага газ оқиши оқибатида келиб чиққан. Воқеа жойида айни дамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари ишламоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img