Ш.Мирзиёев: Энг катта бойлик – бу ақл-заковат, илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир

0

Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришда илм-маърифат ва инновациянинг аҳамияти нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Президентимиз бунинг учун ташаббускор бўлиб майдонга чиқадиган янги авлод кадрларини тарбиялаш кераклигини, стратегик фикр юритадиган малакали кадрлар лозимлгини айтиб ўтди.

«Шунинг учун боғчадан бошлаб таълимнинг барча бўғинларида таълим сифатини ошириш даркор.

Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг савиясини ошириш лозим. Зеро, бизга илм-маърифат ва юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва, албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади.

Шарқ донишмандлари айтганидек, энг катта бойлик – бу ақл-заковат, илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир.

Замонавий билимларни ўзлаштириш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак, деди Президентимиз.