Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл умрбод сургун билан қўрқитилди

0

Шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси  Меган Маркл АҚШ фуқароларига яқинлашиб келаётган сайловларда фаол қатнашишни сўраб мурожаат қилганидан сўнг улар билан Британия Қироллик хонадони  ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Times нашри маълум қилди.

Американинг АВС  телеканали орқали трансляция қилинган мурожаатда Гарри ва Меган америкаликларни “нафрат, ёлғон маълумот, онлайн салбий ҳислардан халос бўлиш”га ва  “давримизнинг энг муҳим сайловларида” фаол иштирок этишга чақирган. Лекин улар ўз мурожаатларида сиёсий партияларни ҳам, номзодларни ҳам тилга олишмаган.

Қироличанинг маслаҳатчилари ушбу мурожаат АҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампга қарши йўналтирилганини, шу билан бирга сиёсатга аралашмаслик ҳақидаги ёзилмаган тақиққа зид деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг фикрича, Гарри ва Меган Буюк Британиядан кетгач, қироличага тегишли қадриятларга қарши чиқишган. “Бу ҳаракатлар охир-оқибат уларнинг умрбод сургун қилинишига сабаб  бўлиши мумкин” дейишмоқда мулозимлар.

Бу келишувларни бузиш оқибатида Меган ва Маркл ҳозирга қадар сақлаб қолган айрим имтиёзлар ва унвонлардан ҳам ажралиб қолишлари мумкин. Жумладан, улар амалда фойдаланмайдиган, аммо сақланиб қолган  “Зоти олийлари” унвонидан,  The Queen’s Commonwealth Trust хайрия ташкилоти раҳбариятидаги бошқарув лавозимларидан маҳрум қилинадилар.

Август ойида бир қатор британиялик сиёсатчилар қиролича Елизавета II га юзланиб, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Сассекс герцогиняси Меган Марклни унвонлардан маҳрум қилишга чақирган эди. Бунга Марклнинг август ойида When Women Vote конференциясида америкаликларни Президент сайловида иштирок этишга чақиргани сабаб бўлганди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг