Шавкат Мирзиёев: Бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлади

0

Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён барча давлат харидлари жамоатчилик ва парламент назорати остида бўлишини таъкидлади.

«2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланади.

Шунингдек, табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали т́абиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса, газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” компанияси эса, фақат газни транспортировка қилади. Суюлтирилган газ бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида унинг импортига ўрнатилган божлар бекор қилинади», деди давлат раҳбари.