ЯнгиликларМаҳаллийШавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров ҳамда қиблага қаратилган Навоий ҳайкали ҳақида...

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров ҳамда қиблага қаратилган Навоий ҳайкали ҳақида гапирди

“Мен “Бобурнома”ни кўп-кўп ўқишга, Бобурнинг ҳаёт йўлини ўрганишга ҳаракат қиламан. Биласизларми, Бобурда умуман ҳаловат бўлмаган. Унинг ҳаёт йўли машаққатлар ва курашларда ўтган, фақат меҳнат қилган. Иброҳим аканинг ҳам ҳаётида ҳаловати бўлмаган, умри меҳнатда ўтган. Ҳозирга адабиёт соҳасидаги барча ёзувчи ва шоирларимиз бу инсонни устоз дейди. Бу инсонга ҳалоллик ва поклик бўйича муносиб бўлишга ҳаракат қилади.

Очиқ гап, мен Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов билан дўст эдим. Абдулла Орипов билан Зомин мактабини ташкил қилган эдик. Эркин Воҳидов билан эса кечалари ҳам гаплашардик. Эркин аканинг бир гаплари бўлар эди: агар ўзбек тилининг буюклигини билишни хоҳласанг, Иброҳимжондан сўраш керак, дерди. Севиб гапирардилар. Иброҳим ака адабиётимизнинг ана шундай забардаст намояндаси.

Иброҳим акага ўхшаган ҳалол инсонлар бизга ўрнак бўлиши керак. Ҳаётда, меҳнатда, умрда. Битта стол, ручка ва битта хона. Бошқа бирор нарсани бу инсон ўзи учун эп кўрмаган. Мана шундай инсон албатта Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишига лойиқ.

Сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларни ўз биноси ҳам йўқ эди, ижарада туришарди, мана, Ватанли бўлишди.

Адиблар хиёбони ташкил қилдик. Бу ҳам бежиз эмас. Ўзлигимизни англамоқчи бўлганлар шу хиёбонга келиб кўрсин, нурли бўлиб турган Навоий бобомизга қарасин. Нима учун Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор”.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img