Шавкат Мирзиёев Сирғали туманига ташриф буюради

92

Бугун Президент Тошкент шаҳридаги бир қатор объектларни кўздан кечиради.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли учун яратилаётган шароитлар, фуқаролар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун пойтахтимизнинг Сергели тумани ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманига боради.

Хусусан, давлат раҳбари пойтахтимизда қурилган кўп қаватли уйлар ва аҳоли саломатлиги учун барпо этилган ижтимоий объектларни кўргани боради.

Кун тартибида Сирғали туманидаги аҳоли учун янгидан қурилган уйларга ташриф ҳам режалаштирилгани йтилмоқда. Айни дамда туманда ташрифга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

1 та изоҳ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг