Шовот туман ҳокимлиги тадбиркорнинг ташаббусини эътиборсиз қолдирди

0

Шовот туман адлия бўлими ходими Умрбек Бакиевнинг хабар беришича, тумандаги “Nozim Mega Servis” МЧЖ раҳбари Б.Н. гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилиш учун Шовот туман ҳокимлиги томонидан ер ажратилмаётганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат этган.

Аниқланишича, узоқ муддат қилган мурожаатларига қарамай Шовот  туман ҳокимлиги ушбу тадбиркорнинг ташаббусини эътиборсиз қолдирган.

Ҳозирда туман адлия бўлими масъул ходимларининг аралашуви билан ҳокимнинг тадбиркорга иссиқхона қуриш учун 4.4 гектар ер майдони ажратиш ҳақидаги қарори қабул қилингани маълум бўлди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг