Тадқиқотчилар одамлар (олдин коронавирусга чалинмаган)нинг 50 фоиздан кўпроғида COVID-19га қарши ўзига хос Т-ҳужайрали иммунитетни аниқладилар. Ушбу ҳужайралар, антитаначалар сингари инфекцияланган ҳужайраларни ўлдириш қобилиятига эга бўлганлиги сабабли вирусли инфекцияларга қарши иммунитетнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.
Таъкидланишича, коронавирусга чалиниш ва унинг таъсир қилиши узоқ муддатли Т-ҳужайра хотирасини шакллантиришга олиб келади, бу ҳозирги пандемияни жиловлаш ва COVID-19га қарши вакциналарни ишлаб чиқишга ёрдам беради. 17 йил олдин SARS’дан даволанган беморлар, 2003 йилдаги касалликдан кейин, ҳали ҳам Т-ҳужайралари хотирасига ва янги коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлиги маълум бўлди.»Бу бошқа коронавируслар таъсир қилиш натижасида олинган иммунитетга боғлиқ бўлиши мумкин», — деди тадқиқот иштирокчиларидан бири, профессор Антонио Бертолетти.

Олимлар Т-ҳужайралар COVID-19дан ҳимоя қилиши мумкинлигини билиш учун кенгроқ тадқиқот ўтказишни режалаштирмоқда.

«Дори-Дармон» АК матбуот хизмати

 

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг