Синтетик кийимлар организм учун хавфлими?

0

Маълумотларга кўра, сўнгги 15 йилда кийим ишлаб чиқариш 2 мартага кўпайди. Бу эса қуйидаги оқибатларга олиб келмоқда:

— ҳар йили дунёда 2 миллиард дона жинси шим тикилади. Ҳар бир шимни ишлаб чиқариш учун 7000 литр сув, футболка учун эса 2500 литр сув сарфланади. Бунча сувни бир инсон 900 кун давомида истеъмол қилади.

Синтетик кийимлар кўпайиб бормоқда, уларни ишлаб чиқаришга нефть ва газ сарфланади.

Кийимни бўяш учун 1,7 миллион тонна турли хил кимёвий моддалар ишлатилади. Уларнинг аксарияти инсон соғлиғи учун зарар. Кийганда эндокрин, юрак тизимлари, нафас олиш йўлларига салбий таъсир кўрсатади, саратон, бепуштлик, диабетни келтириб чиқаради. Ювганда сувга чиқадиган зарарли моддалар атрофни заҳарлайди. Синтетик кийимлар ювилган оқава сув 25 фоиз микропластикни сувга чиқаради, улар эса дарё, ҳовуз ва денгизга оқизилади. Бугун кунда 100 хилдан ортиқ денгиз ҳайвонлари танасидан микропластик топилган.

Ҳар йили 400 миллиард м2 матодан кийим тикилганда 60 миллиард м2 қийтиқ, текстиль чиқиндилар чиқади. Ҳар йили дунёда 80 миллиард дона турли хил кийимлар ишлаб чиқарилади. 2 ойдан сўнг уларнинг 4/1 қисми чиқиндига ташланади.

Ўртача одам бугун 60 фоизга кўпроқ кийим сотиб олади. 15 йил илгари бу 25 фоизни ташкил этган.