Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига ҳоким тайинланди

0

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессия қарорига кўра, Яриев Жонибек Музаффарович Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жонибек Яриев 1981 йил туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини, 2011 йил Тошкент молия институтини, 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.