Сирдарё вилоятида экспорт ҳажми 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 22,8 фоизга кўпайган

0

2020 йилнинг январ-август ойларида вилоятда экспортёрлар сони 125 дан ортиқ бўлиб, улар томонидан 101,1 млн AҚШ доллари қийматидаги товар ва хизматлар экспорт қилиниши таъминланди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Экспорт таркибида товарлар улуши 99,1 фоизни ташкил этиб, асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари (19,2 фоиз), турли хил тайёр буюмлар (8,9 фоиз), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар (53,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Экспорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар:

      • Aфғонистон – 34,1 фоиз;
      • Россия Федерацияси – 18,9 фоиз;
      • Қозоғистон – 16,6 фоиз;
      • Бангладеш – 5,8 фоиз;
      • Тожикистон – 3,2 фоиз;
      • Украина – 1,8 фоиз;
      • Хитой – 13,6 фоиз.

Ушбу давлатларнинг жами экспортдаги улуши 95,5 фоизни ташкил этади.