Сирдарёда эр-хотин ис газидан захарланиб ҳалок бўлди

0

Кеча, 8 январь куни Сирдарё вилояти Оқолтин туманида эр-хотин ис газидан захарланиб вафот этган, уларнинг 2 ёшли қизи жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Оқолтин тумани “Кўркам диёр” маҳалласидаги Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р.лар яшаш хонадонида заҳарланиб, Т.С. воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р.лар Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.