Сирдарёда пенсионерларга мажбурий тарзда лотерея чипталари сотилган

0

Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ташкилотнинг Сирдарё вилоятидаги тузилмасига истеъмолчи Э.Н.нинг қилган мурожаати келиб тушган. Мурожаатда истеъмолчи банк ходимлари томонидан ижтимоий нафақа пулларига мажбурий тарзда лотерея сотишаётганидан норози бўлиб маҳалла номидан чиқаётганлигини билдирган.

Аслида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, пенсия ва нафақаларга мажбурий равишда лотерея чипталарини сотиш қонун билан қатъиян тақиқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий тузилма томонидан сўров хати юборилган.

Банк томонидан тақдим этилган жавоб хатида ижтимоий нафақа пулларини тарқатиш вақтида фуқароларга лотерея олиш таклиф қилингани тасдиқланган. Хизмат кўрсатувчи ходим огоҳлантирилиб, унинг ойлик иш ҳақидан 5 фоиз жаримага тортилган.

Аввалги мақола28 январдан концерт-томоша тадбирларига рухсат берилди
Кейинги мақолаМуштумзўрлар жазосини олди