ЯнгиликларМаҳаллийСирдарёдаги адлия сайлида юздан ортиқ мурожаатлар ўрганилди

Сирдарёдаги адлия сайлида юздан ортиқ мурожаатлар ўрганилди

«Адлия сайли». Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур тадбир сирдарёликларни Гулистон шаҳридаги «Билимдонлар маскани»да жамлади. Тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказишдек эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

 

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

 

Сайилда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоятдаги 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш, алимент ундириш, солиқ ва давлат хизматларидан фойдаланиш каби ҳаётий зарур масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ташкил қилинди.

Маълумот учун:

Жумладан, адлия сайлига 1000 га яқин аҳоли қамраб олинди. 100 га яқин мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 30 таси тегишли ташкилотларга юборилди. 20 таси иш юритувга олинди. 50 дан ортиқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Кенг қамров касб этган ушбу тадбирда аҳолининг, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билимлари тест саволлари орқали синовдан ўтказилди.

«Заковат» интеллектуал ўйини ёшларнинг ҳуқуқий-маърифий билимларини синаш имконини берди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Синовларда муваффақиятли иштирок этган ёшлар ва аҳоли Адлия логотипи туширилган совғалар билан тақдирландилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сайил давомида беш муҳим ташаббус асосида вилоятда амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Шунингдек, аҳоли учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

«Адлия сайли»да нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти асосий эътиборда бўлди. Хусусан, «Биз биргамиз» акцияси доирасида ногиронлиги бор фуқароларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, оммага намойиш этилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сайил давомида фуқаролар соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган антропометрик кузатувдан ўтдилар, тиббий таҳлиллар топшириб, саломатликларини текширувдан ўтказдилар, соғлом овқатланиш юзасидан мутахассислардан маслаҳатлар олдилар.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сайил доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчилик, касаначилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг амалий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Бунда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандига алоҳида эътибор қаратилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда Сирдарё вилояти юридик техникумининг «Адолат қанотлари», “Street law” тарғибот гуруҳлари фаол иштирок этишди. Сайил давомида иштирокчиларга «Йўл қоидаси – умр фойдаси», «Биз ҳуқуқбузарликка қаршимиз», «Гиёҳвандлик – умр заволи», «Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди», «Коррупция мамлакат равнақини барбод қилади», «Хавфсизлик камари хавфсизлигингиз гарови» мавзуларида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда буклет ва флаерлар тарқатилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Сирдарё вилоятида ўтказилган «Адлия сайли» вилоятнинг таниқли санъаткорлари, Миллий маданий марказлар, ёш ҳаваскор хонанадалар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбир сўнгида сайилда фаол иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларига вилоят адлия бошқармасининг совға ва ташаккурномалари топширилди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими маълумотлари асосида тайёрланди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img