Сирдарёга юборилган хайриялар кўплигидан ёқиб юбориляптими? (+фото)

0

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида тўғон бузилишидан зарар кўрган аҳоли учун жўнатилган хайриялар кўплигидан ёқиб юборилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ФВВ изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давомида иккиламчи тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу сабабли оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш ишлари олиб борилган.

ФВВнинг хабарида айтилишича, бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг